ЖЧ-2018. Сўнгги чорак финалчилар аниқ бўлди

10:20 04 Июль 2018 Спорт
1855 0
Фото: Getty Images

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган учрашувлар якунига етди. Сўнгги кунда яна икки терма жамоа чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Швеция терма жамоаси Швейцария терма жамоасига қарши майдонга тушиб, Эмиль Форсберг томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Иккинчи учрашувда эса Англия терма жамоаси Колумбияга қарши ўйинда ўзининг узоқ йиллик нохуш анъанасига барҳам берган ҳолда ғалаба қозонди. Инглизлар шу куни ЖЧда ҳеч қачон қила олмаган иши — пенальтилар сериясида (4:3) ғалаба қозониб чорак финалнинг сўнгги иштирокчиси бўлди.

Эндиликда Швеция ва Англия терма жамоалари 7 июль куни ярим финал йўлланмаси учун ўзаро баҳс олиб боришади.

ЖЧ-2018
1/8 финал

Швеция - Швейцария 1:0
Гол:
Эмиль Форсберг (66).

Колумбия - Англия 1:1. пен: 3:4
Голлар:
Йерри Мина (90+3) - Кейн (57, пен).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019