ЖЧ-2018. Германия ва Бразилиянинг тақдири ҳал бўладиган кун

16:50 27 Июнь 2018 Спорт
867 0
Фото: Германия терма жамоаси расмий твиттери

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 3-тур ўйинлари давом этади. Бугун E  ва F гуруҳларида ўйинлар бўлиб ўтади. 

Бугунги ўйинларнинг аҳамиятли томони шундаки, якуний натижаларга кўра, Бразилия ва Германия терма жамоалари нимчорак финалдаёқ дуч келиб қолиши мумкин. Бунинг Мексиканинг мағлубиятга учрамаслиги кифоя қилиши мумкин.

F гуруҳида айнан Мексика терма жамоаси кетма-кет икки ғалабадан кейин кейинги босқичга чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлиб турибди. Жамоа бугун Швецияга қарши учрашувда мағлубиятга учрамаган тақдирда, гуруҳ ғолиблигини қўлга киритиши аниқ. Мағлубият эса нариги жуфтликдаги ўйин натижасини кутишга сабаб бўлиши мумкин. Нариги жуфтликда Германия терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади. Қизиғи ҳали бирорта ҳам очко тўпламаган бўлсада, кореяликларда ҳам имконият сақланиб қолган, Германия эса кейинги босқич масаласини ҳал қилиши учун, шунчаки икки тўп фарқи билан ғалаба қозониши керак бўлади.

E гуруҳида 4 очко билан етакчилик қилаётган Бразилия терма жамоаси Сербияга қарши майдонга тушади. Швейцариядан учралган мағлубият Болқон яримороли вакилларининг имкониятларини пасайтириб юборди. Энди жамоа йўлланмага эга чиқиш учун албатта Бразилияни енгиши керак бўлади. Дуранг бўлган ҳолатда эса Коста-Риканинг Швейцарияни мағлуб этишига умид қилиши мумкин холос.

ЖЧ2018

F гуруҳи. 3-тур
19:00 Жанубий Корея – Германия

Қозон "Қозон Арена"
Бош ҳакам: Марк Гейгер (АҚШ)

19:00 Мексика - Швеция
Екатеринбург. "Марказий" стадиони
Бош ҳакам: Нестор Питана (Аргентина)

E гуруҳи. 3-тур
23:00 Сербия - Бразилия

Москва. "Спартак" стадиони
Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон) 

23:00 Швейцария – Коста Рика
Нижний Новгород стадиони
Бош ҳакам: Клемент Тюрпен (Франция).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019