ЖЧ-2018 да ишлаган икки рефери Ўзбекистон Суперлигаси ўйинларини бошқарадиган бўлди

15:04 23 Июль 2018 Спорт
288 0
Фото: iranpeople.net

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси олдиндаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати-2018 ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Унга кўра, 19-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган «Навбаҳор» — «Пахтакор» ўйинини қитъамизнинг етакчи рефериларидан бири Наваф Шукрулла бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ёсир Ҳалил Иброҳим Телфат ҳамда Наваф Шаҳин Ҳалифа ёрдам беришади. Ушбу ҳакамлар гуруҳи мундиалда 2 та ўйинда ишлаганини алоҳида эътироф этиш жоиз. 

19-тур
28 июль, шанба
“Навбаҳор” — “Пахтакор”
Бош ҳакам: Наваф Шукрулла (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Ёсир Ҳалил Иброҳим Телфат, Наваф Шаҳин Ҳалифа (Баҳрайн)

Бундан ташқари, 20-турнинг марказий ўйини – “Пахтакор” — “Локомотив” учрашувида Жаҳоннинг энг сара реферилари қаторидан ўрин эгаллаётган эронлик Алиризо Фағоний бошчилигидаги гуруҳ ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммадризо Мансурий ва Ризо Суҳандон ёрдам беришади. Мазкур бригада Жаҳон чемпионати-2018да 4 та учрашувда фаолият олиб борди. 

20-тур
1 август, чоршанба
“Пахтакор” — “Локомотив”
Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон) 
Қанот ҳакамлари: Муҳаммадризо Мансурий, Ризо Суҳандон (Эрон)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар