ЖЧ-2018. Бугунги учрашувлар анонси

13:07 19 Июнь 2018 Спорт
1007 0

Футбол бўйича жаҳон чемпионатида бугун навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтади. 1-турнинг сўнгги икки учрашуви ва 2-турнинг дастлабки учрашуви айнан бугунга мўлжалланган.

Н гуруҳида Колумбия терма жамоаси Осиё қитъаси вакили Япония терма жамоаси билан куч синашади. Учрашув Саранскда бўлиб ўтади. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Польша ва Сенегал терма жамоалари ўзаро ҳисоб китоб қилишади. Ўйин Москвадаги "Открытие Арена" (ЖЧ вақтида стадион "Спартак" стадиони деб аталади) ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Шунингдек, бугунги кун дастуридан 2-турнинг дастлабки учрашуви ҳам ўрин олган. Биринчи турни муваффақиятли бошлаган Россия ва аксинча стартни омадсиз бошлаган Миср терма жамоаси Крестовский оролчасида жойлашган "Санкт-Петербург Арена"да куч синашади. Агар Россия бу учрашувда ҳам ғалаба қозонган тақдирда, муддатидан олдин нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритган дастлабки терма жамоага айланиши мумкин бўлади.

Жаҳон Чемпионати-2018
Бугун ўйинлар

«H» гуруҳи, 1-тур
19 июнь, сешанба
Колумбия—Япония 17:00
"Мордовия Арена" Саранск
Бош ҳакам: Дамир Скомина (Словения)

Польша—Сенегал 20:00
"Спартак" стадиони, Москва

«А» гуруҳи, 2-тур 
19 июнь, сешанба
Россия—Миср 23:00
"Санкт-Петербург Арена"


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019