ЖЧ-2018. Бугун яна учта учрашув бўлиб ўтади

14:14 18 Июнь 2018 Спорт
374 0
Фото: Alex Grimm FIFA / Contributor

Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида бугун 1-тур доирасидан ўрин олган яна учта учрашув бўлиб ўтади.

F гуруҳида мусобақада иштирок этаётган икки терма жамоа Швеция ва Жанубий Корея терма жамоалари ўзаро беллашади. Учрашув Нижний Новгород шаҳридаги марказий стадионда бўлиб ўтади. Кеча гуруҳнинг нариги жуфтлиги ўртасида кечган учрашувда Мексика терма жамоаси сенсацион равишда Германия терма жамоаси устидан ғалаба қозонганди.

F гуруҳи. 1-тур

Швеция - Жанубий Корея (17:00, Тошкент вақти билан)
Нижний Новгород стадиони.
Бош ҳакам: Хоэл Агилар (Сальвадор)

G гуруҳидан ўрин олган жамоалар ўйинлари куннинг иккинчи қисмига мўлжалланган. Дастлаб Бельгия терма жамоаси КОНКАКАФ вакили Панама терма жамоасига қарши майдонга тушади. Сочидаги "Фишт" стадионида бўлиб ўтадиган учрашувни замбиялик ҳакам бошқариб боради. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида эса Тунис ва Англия терма жамоалари ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боришади. Учрашув Волгограддаги "Волгоград Арена" ўйингоҳида бўлиб ўтади.

G гуруҳи. 1-тур

Бельгия - Панама (20:00, Тошкент вақти билан)
Сочи. "Фишт" стадиони.
Бош ҳакам: Янни Сиказве (Замбия)

Тунис - Англия (23:00, Тошкент вақти билан)
Волгоград. "Волгоград Арена" стадиони.
Бош ҳакам: Вилмар Ролдан (Колумбия).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар