ЖЧ 2018. Бразилия — Мексика. 42 учрашувда ким ғалаба қозонади?

17:56 02 Июль 2018 Спорт
722 0

Бугун Россия майдонларида давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи доирасидаги Бразилия — Мексика учрашуви бўлиб ўтади.

Ушбу учрашувга қизиқиш жуда юқори. Негаки, Мексика терма жамоаси мусобақани кўтаринки кайфиятда бошлади ва биринчи баҳсдаёқ амалдаги чемпион Германияни мағлубият(1:0)га учратди. Кейинги баҳсда эса Жанубий Корея терма жамоаси 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Гуруҳ босқичи учинчи турида эса ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган баҳсда Швецияга 0:3 ҳисобида имконият бой берилди. Мутахассисларнинг фикрича, бу мағлубият Мексикани кучсизлигини англатмайди. Қолаверса, ўша ўйинда терма жамоа бош мураббийи Хуан Карлос Осорио майдонга деярли иккинчи таркибни туширган эди.

Бразилия терма жамоаси мусобақани илк баҳсида Швейцария билан дуранг ўйнади — 1:1. Иккинчи турда эса Коста-Рика ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятга учратилди. Сўнгги турда ҳам Бразилия Сербия устидан ҳам худди шу ҳисобда устунлик қилди. Аммо терма жамоа ўйинида ранг-баранглик кўзга ташланмаяпти. Шу боис кўпчилик мутахассислар бугунги баҳсда икки жамоанинг кучларини деярли тенг баҳолашмоқда.

Келинг шу ўринда мазкур терма жамоалар ўртасидаги ўзаро ўйинлар тарихига эътибор қаратсак. Бразилия ва Мексика ўртасидаги илк расмий ўйин 1950 йилда ўтказилган жаҳон чемпионати доирасида бўлиб ўтган. Унда “футбол афсунгарлари” юрти вакиллари мексикалик рақибларини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган. Шундан сўнг яна ушбу терма жамоалар яна 40 мартда ўзаро ўйин ўтказган. Мазкур баҳсларнинг 24 тасида Бразилия терма жамоаси, 10 тасида Мексика терма жамоаси ғалаба қозонган. Еттида беллашувда эса ғолиб номи аниқланмаган.

Ўзаро ўйинларда Бразилия бир марта Мексикани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Бу мазкур икки терма жамоа ўйинида қайд этилган энг йирик ҳисобланади. Мексиканинг энг йирик ғалабаси эса 2:0 ҳисоби бўлиб, бу натижа 2007 йил ўтказилган Америка кубоги мусобақаси доирасида қайд этилган.

Бразилия ва Мексика ўртасидаги энг охирги ўйин 2015 йилда ташкил этилган. Ўртоқлик баҳси мақомига эга бўлган ўша беллашувда 2:0 ҳисобида бразилиялик футболчилар ғалаба қозонишган.

Ўзаро беллашувларда Бразилия терма жамоаси Мексика терма жамоаси дарвозасига 75 та гол киритган. Мексикада эса бу кўрсаткич 37 тани ташкил этмоқда.

Демак, 42 ўйин бошланишига оз фурсатлар қолмоқда. Унда кимнинг қўли баланд келади? Юлдузли таркибли Бразилиянинг ёки шижоати кучли Мексиканинг? Буни вақт кўрсатади.

Бразилия— Мексика баҳси Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019