ЖЧ-2018. Бельгия йирик ҳисобда, Англия сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди

08:50 19 Июнь 2018 Спорт
693 0
Фото: Getty Images

Футбол бўйича Россияда давом этаётган жаҳон чемпионатининг 1-тур учрашувлари давом этмоқда. Кеча G гуруҳидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди.

Дастлаб Бельгия терма жамоаси Панама билан куч синашиб, йирик ҳисобда зафар қучди. Дрис Мертенс ўйинда ҳисобни очган бўлса, Ромелу Лукаку дублга эришиб, терма жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Англия терма жамоаси эса биринчи турдаёқ жиддий муаммоларга дуч келди. Тунис билан ўйинда Ҳарри Кейн ҳисобни очганди. Бироқ 35-дақиқада африкаликлар Сассининг пенальтидан киритган голи эвазига фарқни йўққа чиқарди. Фақатгина ўйин сўнгида, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Кейн томонидан киритилган гол инглиз жамоасига қийин ғалабани тақдим этди.

G гуруҳи
1-тур

Бельгия – Панама 3:0 (0:0)
Голлар: Мертенс (47), Лукаку (69, 75).
Бельгия: Куртуа, Алдервейрелд, Боята, Вертонген, Менье, де Брюйне, Витцель (Шадли, 90), Феррейра Карраско (Дембеле, 74), Мертенс (Азар, 83), Азар, Лукаку.
Панама: Пенедо, Мурильо, Торрес, Эскобар, Дэвис, Гомес, Барсенас (Торрес, 63), Купер, Годой, Родригес (Диас, 63), Перес (Техада, 73).
Огоҳлантиришлар: Менье (14), Дэвис (18), Барсенас (45), Купер (49), Мурильо (51), Годой (57), Вертонген (59), де Брюйне (88).

Тунис – Англия 1:2 (1:1)
Голлар: Сасси (35, пенальти) – Кейн (11, 90+1).
Тунис: Ассен (Бин Мустафо, 15), Бронн, Бин Юссеф, Мерья, Маалуль, Скири, Бин Юссеф, Сасси, Бадри, Слити (Бен-Амор, 74), Хазри (Хелифа, 85).
Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Магуайр, Ҳендерсон, Триппьер, Янг, Лингард (Дайер, 90), Алли (Лофтус-Чик, 80), Стерлинг (Рэшфорд, 68), Кейн.
Огоҳлантириш: Уокер (33).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019