ЖЧ-2018. 3-тур бошланмоқда. Эрматов яна рекордини янгилайди

13:03 25 Июнь 2018 Спорт
1198 0
Фото: rsport.ria.ru

Футбол бўйича жаҳон чемпионати ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурди. Бугундан бошлаб мусобақанинг гуруҳ босқич сўнгги тур учрашувлари бошланади.

А гуруҳида Россия ва Уругвай терма жамоалари гуруҳ ғолиблиги учун майдонга тушишса, плей-офф йўлланмасидан маҳрум бўлиб улгурган Миср ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўз мухлислари, шунингдек, гуруҳда ҳеч бўлмаса учинчи ўринга ким муносиб эканлигини аниқлаш мақсадида майдонда саф тортишади.

Куннинг иккинчи қисмида B гуруҳи вакиллари ўйинларини ўтказишади. Дастлабки гуруҳдан фарқли равишда бу ерда иккала учрашувнинг ҳам аҳамияти юқори. Ҳаттоки биз учун ҳам. Биринчидан ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ўзининг Россия мундиалидаги иккинчи, умумий 11-учрашувида бош ҳакамлик қилади ва ўзига тегишли рекордни яна янгилайди. Эрматов Испания ва Марокаш терма жамоалари учрашувига тайинланган. Испанлар бу ўйиндаги ғалаба эвазига гуруҳ ғолиблигини қўлга киритиши мумкин.

Иккинчи учрашувда эса Португалия ва Эрон терма жамоалари ўзаро йўлланма тақдирини ҳал қилишади. Ғолиб томон курашни давом эттиради. Лекин Португалияни бу учрашувда дуранг ҳам қаноатлантириши мумкин.

Эътиборли жиҳати, 3-тур ҳар бир гуруҳлардаги жуфтликлар учрашувлари бир вақтда бошланади.

ЖЧ-2018
А гуруҳи. 3-тур
Уругвай - Россия 19:00

Самара. Космос Арена
Бош ҳакам: Маланг Дидию (Сенегал)

Саудия Арабистони - Миср 19:00
Волгоград. Волгоград Арена
Бош ҳакам: Вилмар Ролдан (Колумбия)

B гуруҳи. 3-тур
Эрон - Португалия 23:00

Саранск. Мордовия Арена
Бош ҳакам: Энрике Касерес (Парагвай)

Испания - Марокаш 23:00
Калининград. Калининград стадиони
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019