Жароҳат-ку битиб кетар, аммо...

19:00 08 Январь 2019 Жамият
483 0

Иллюстратив фото

Кеча Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида яшовчи Г.И. (исмли аёл) уйида меҳмонда бўлган таниши Ж.Б.га маст ҳолда ўзаро жанжал сабабли пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада Ж.Б. касалхонага ётқизилган, Г.И. эса қўлга олинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Шунингдек, 2019 йил 5 январь куни Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида яшовчи А.Т. Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани, Мустақиллик кўчасида ўзаро жанжал туфайли “Кишмиштепа” МФЙда яшовчи 19 ёшли И.Э.га пичоқ билан жароҳат етказган. Оқибатда И.Э. касалхонага, А.Т. қамоқхонага равона бўлган.

Айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019