Жаримачи Йигитали ва Азамат, қоидабузар Алишер ва тартибли Муҳаммад Исо. Актёрлар неча маротаба ҳайдовчилик гувоҳномасини олдириб қўйган?

16:00 24 Июль 2018 Маданият
648 0

«Дарё» интернет нашри кино оламидаги актёрларнинг неча маротаба ҳайдовчилик гувоҳномасини олдириб қўйгани, неча йилдан буён машина бошқараётгани ва шу вақтгача неча сўм жарима тўлагани билан қизиқди.

Foto: instagram


Тўғрисини айтадиган бўлсам, қирқ ёшни тўлдирганда ҳайдовчилик гувоҳномасини олганман. Машина бошқараётганимга саккиз йил бўлди. Жуда ҳам тартибли ҳайдовчи бўлганим сабабли бирор марта ҳам ҳайдовчилик гувоҳномамни олдирганим йўқ.
Муҳаммад Исо Абдулхайиров, актёр

 

Foto: instagram

2016 йил ҳайдовчилик гувоҳномасини олганман. Шу вақтга қадар бир маротаба қоида бузиб, жарима тўлаганман.
Алишер Узоқов, актёр ва режиссёр

Foto: instagram


Ҳозир аниқ эсимда йўқ, аммо шу вақтга қадар уч бора ҳайдовчилик гувоҳномамни олдириб қўйганман. Адашмасам 400 минг сўмча жарима ҳам тўлаганман.
Йигитали Мамажонов, актёр

Foto: instagram

 
18 ёшимда ҳайдовчилик гувоҳномасини олганман. Очиғи, жуда кўп маротаба ҳайдовчилик гувоҳномамни олдирганим учун тўлаган жарималаримнинг қиймати ҳам эсимда қолмаган. Кўп ҳолларда ЙПХ ходимларининг ноҳақлигига учраб турганим боисдан ҳам шундай бўлган.
Азамат Аҳроров, актёр ва режиссёр
 

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар