Жанубий Кореянинг таниқли компанияси об-ҳавони аниқлаш соҳасида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади 

09:54 09 Август 2019 Жамият
152 0

Иллюстратив фото

Яқинда юртимизга Корея Республикасининг WeatherRia So., Ltd. консалтинг компанияси ҳамда KEITI Корея экологик индустриал ва технологик институти вакиллари билан ҳамкорликдаги фаолияти доирасида халқаро экспертлар ташриф буюрдилар. Бу ҳақда Ўзгидромет матбуот хизмати хабар берди.

Ташрифнинг мақсади “Ўзбекистонда сув ресурслари таъминоти учун қор қоплами сатҳини ўлчашнинг кўп нуқтали лазерли сканерлаш усулини ишлаб чиқиш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ва яқин келажакда ҳамкорлик истиқболларини белгилашдан иборат.

Халқаро экспертлар Ўзбекистонга ташрифлари доирасида Ўзгидрометнинг раҳбарлари ва техник мутахассислари билан учрашдилар, лойиҳанинг бажарилишини муҳокамат қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, WeatherRia So., Ltd. Корея метеорологик маъмурияти лицензиясига эга ягона компания бўлиб, Корея гидрометеорологик хизматини модернизациялаш ва такомиллаштиришда фаол иштирок этади. Компания дунёда биринчи қор қоплами сатҳини кўп нуқтали автоматик лазерли ўлчагични ишлаб чиқди. Ўзгидромет 2018 йилдан бери WeatherRia So., Ltd. консалтинг компанияси ҳамда KEITI билан ҳамкорликда кузатув тизимларини модернизациялаш лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.

Шунингдек, ташриф доирасида меҳмонлар марказ ходимлари билан биргаликда Қамчиқ ва Чимён қор кўчки станцияларига бундан аввал ўрнатилган ўлчов тизимларини текшириш ҳамда янги линия ўрнатиш учун чиқдилар.

Қор қоплами сатҳинининг автоматик ўлчагичлари прогнозлар сифатини ошириш, маълумотларни йиғиш ва узатиш тезкорлиги, шунингдек, ҳақиқий вақт режимида кузатувлар аниқлигини яхшилаш имконини беради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019