Жанубий Кореянинг йирик компанияси кўмагида онлайн режимдаги ҳисоблагичлар ишлаб чиқарилади

17:47 31 Июль 2018 Жамият
132 0
Иллюстратив фото

Айни пайтда “Ўзэлтехсаноат” АК Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи А. Абдуллаев ҳамда Андижон вилояти ҳокими ўринбосари С. Хабибуллаев бошчилигидаги делегация аъзолари Жанубий Кореяда йирик инвесторлар билан музокаралар олиб боришмоқда.

Компания Ахборот хизматидан маълум қилишларича, делегация 31 июль – 3август кунлари ушбу мамлакатда хизмат сафарида бўлади. Унинг доирасида йирик электротехника саноати корхоналари раҳбарлари, инвесторлар билан учрашиш, уларнинг ишлаб чиқариш салоҳияти билан яқиндан танишиш ҳамда ўзаро манфаатли келишувларга эришиш мўлжалланмоқда.

Хизмат сафарининг дастлабки кунида онлайн режимдаги иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичлари ишлаб чиқарувчи “PSTech” корхонаси вакиллари билан учрашиб, истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Айтиш жоизки, “PSTech” корхонаси Жанубий Кореядаги йирик компанияларидан бири ҳисобланган “Dongho Cosmo” компаниясининг доимий ҳамкори саналади. Ҳозирги пайтда ушбу компания билан юртимизда ҳамкорлик муносабатлари бошлаб юборилган. Яъни бу ерда ишлаб чиқарилган қурилмалар Тошкент шаҳридаги 18 та хонадонда дастлабки синов тариқасида ўрнатилди. Агар ушбу тажриба муваффақиятли якунланса, янги истиқболли қўшма лойиҳа амалиётга жорий этилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар