Жанубий Кореяда ишлаётган яна бир ўзбекистонлик бинонинг юқори қаватидан йиқилиб тушди

18:22 31 Май 2019 Жамият
299 0

Мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра 2019 йил 29 май куни Ўзбекистон фуқароси Алишер Жовлиев қурилаётган бинонинг юқори қаватидан тушиб кетган ва оғир аҳволда “Кангвон” университети касалхонасига олиб борилган.

Жабрланувчи Корея Республикасига 20 май куни Чунчон шаҳридаги “Кёнгин” университетининг тил ўрганиш курсида ўқиш учун келган ва пул ишлаш мақсадида жисмоний меҳнат билан шуғулланган.

Дипломатик ваколатхона вазиятни назоратга олган, иш берувчи ва ватандошимиз даволанаётган касалхона раҳбарияти билан алоқа ўрнатган. Иш берувчи ташкилот ташкилий масалаларни ҳал қилиш ва даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплашга тайёрлигини билдирган.

Корея Республикасининг тегишли хизматлари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019