Жанубий Корея ва КХДР ўртасида яна юқори даражадаги музокаралар ўтказилади

13:45 15 Май 2018 Дунё
659 0
Фото: nuz.uz

2018 йил 16 май куни, яъни эртага Жанубий Корея республикаси ва КХДР ўртасида юқори даражадаги навбатдаги музокаралар бўлиб ўтади. Манзил – демилитация қилинган Пханмунжом чегара пункти. Бу ҳақда “Ёнхап” ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум бўлишича, мазкур саммитда Пхеньяндан ҳукумат, спорт ва иқисодиёт, ОАВ вакилларидан иборат 29 киши ташриф буюради. Делегацияга Шимолий Кореянинг тинч йўл билан бирлашиш қўмитаси раиси Ри Сон Гвон раҳбар бўлади.

Жанубий Корея томонидан делегацияга эса бирлашиш вазири Чо Мён Гён бошчилик қилади. 

Томонлар шу йил апрель ойида икки давлат етакчилари ўртасида ташкил этилган учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш одимларини муҳокама қилади.

Хабарингиз бор,жорий йил 27 апрель куни Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан қўшма декларация имзолаши баробарида, ярим оролда тинчликка эришиш ҳамда ўзаро муносабатларни яхшилашга оид чора-тадбирларни муҳокама қилганди.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019