Жанубий Корея Президенти саммит ҳақида: “Мен ҳам тунни бедор ўтказдим”

11:43 12 Июнь 2018 Дунё
764 0
Фото: РИА Новости

Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин КХДР ва АҚШ раҳбарлари ўртасидаги саммитни кутиб тун бўйи ухламаганини айтиб ўтди.

“Ўйлашимча, халқимизнинг бутун диққат-эътибори Сингапурдаги воқеаларга қаратилди. Мен ҳам тунни бедор ўтказдим”, дейди у.

Мун Чжэ Ин саммитнинг тўғридан-тўғри трансляциясини Сеулдаги қароргоҳида ёрдамчилари билан бирга кузатиб борган. Бунинг учун ҳатто мажлисларидан бирини кечиктирган ҳам.

“Ҳамюртларим билан биргаликда чин дилдан умид қиламанки, учрашув тўлиқ денуклеризация қилиш, Жанубий Корея, Шимолий Корея ва АҚШ ўртасидаги тинчлик ҳамда муносабатларда янги босқични бошлаб беради”, дея таъкидлади Жанубий Корея Президенти.

Мун Чжэ Иннинг фикрича, саммит муваффақияти Корея ярим оролини ядросиз мақомга эришиши ва минтақада мустаҳкам тинчликни ўрнатишдек мақсадни рўёбга чиқаришдек узоқ жараённинг бошланишидир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019