Жанубий Корея Ўзбекистонга навбатдаги гуманитар ёрдамни юборди

13:42 23 Май 2020 Жамият
143 0

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан Корея Республикасидан умумий оғирлиги 2 тонна бўлган навбатдаги гуманитар ёрдам жалб этилди. Бу коронавирусга қарши халқаро ўзаро ҳамкорлик доирасида, шунингдек, мамлакатимизда Covid-19 тарқалишининг олдини олиш ва бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида амалга оширилди, деб хабар берди “Дунё“ АА.

Жанубий Кореянинг Suwan TPL компанияси томонидан ярим автомат механизмига эга кўп функцияли 20 та каравот(тўшаклари билан)дан иборат шакллантирилган юк “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ чартер рейси билан юртимизга юборилди.
 

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизнинг Сеулдаги дипломатик миссияси томонидан коронавирусга қарши курашиш учун инсонпарварлик ёрдамини жалб этиш бўйича фаол ишлар олиб бориляпти. Бунда биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги эҳтиёжлари учун зарур бўлган юқори технологияли тиббиёт жиҳозлари(портатив рентген ускуналари, шприцли насослар ва ҳоказо)га аҳамият қаратиляпти.

Юкнинг қиймати 135 минг долларлик қолган 17 тонналик қисми навбатдаги чартер рейсни ташкил этиш доирасида жўнатилади.

Гуманитар ёрдам бугун Тошкентга етиб келади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?