Жанубий Корея компанияси Tashkent City‘га 50 млн долларлик инвестиция киритади

10:57 16 Август 2018 Жамият
437 0
Фото: Tashkent City

Tashkent City ХИМ дирекцияси ва Жанубий Кореянинг Bomi Engineering&Construction Co Ltd ихтисослашган қурилиш компанияси 15 август куни инвестиция шартномасини имзолади. Бу ҳақда UzDaily нашри хабар тарқатди.

Bomi Engineering&Construction Co Ltd компанияси Tashkent City ХИМнинг янги инвесторига айланди ва офис биносини қуради. Корея компанияси ушбу лойиҳага $50 млн йўналтиради.

Компания 2021 йилда кўп қаватли офис биносини қуришни якунлаш ниятида.

Ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича музокаралар 2017 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга ташрифидан сўнг бошланди.

Ушбу лойиҳа барча хоналар “ақлли” технологиялар билан жиҳозланиши ва “А” синфига мос келишини назарда тутади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар