Жанубий Корея компанияси электромобил қисмларини ишлаб чиқариш бўйича платформасини Ўзбекистонга экспорт қилмоқчи

09:43 01 Август 2018 Жамият
179 0
Фото: POSCO

Жанубий Кореянинг POSCO компанияси Ўзбекистонга ва Коста-Рика давлатлари учун ўзининг электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича платформасини экспорт қилмоқчи. Бу ҳақда компания пресс-релизида маълум қилинган.

Қайд қилинишича, компания 30 июлдан бошлаб электромобиллар шассиси, кузов ромлари ва двигателлар учун енгил пўлат пластиналар ва буюмлар ишлаб чиқариш қувватини оширмоқда. Унинг филиаллари — POSCO Chemtech ва POSCO ICТ эса батарея материаллари ва зарядлаш инфратузилмаси устида иш олиб бормоқда.

POSCO компания раҳбари Чой Жунг Ву корпорациянинг энергияни сақлаш учун материаллар бўйича дунё бозоридаги улушини 2030 йилгача 20 фоизга етказиш ҳақида ваъда берган. Ҳозирги кунда амалга оширилаётган ишлар айнан мана шу ваъда берилган мақсад сари ҳаракатнинг бошланиши сифатида қаралмоқда.

Маълумот учун, POSCO компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Giga Steel ўта мустаҳкам пўлатидан Toyota, Volkswagen ва General Motors каби турли жаҳонга машҳур автомобилсозлик брендлари фойдаланиб келади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар