Жанубий Корея делегацияси нима учун Сингапурга бормоқда?

16:23 05 Июнь 2018 Дунё
944 0
Фото: anna-news.info

Корея Республикаси ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўртасида бўлиб ўтадиган саммит арафасида Сингапурга ўз дипломатларини юборади. Делегация таркибидан ўндан зиёд киши жой олади. Бу ҳақида KBS телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, делегатлар ичида КХДР ядро дастурини дипломатик тартибга солиш бўйича департамент ходимлари(улар Корея ярим оролидаги муаммоли вазиятни изга солишда муҳим роль ўйнайди), ахборот ва матбуот департаменти вакиллари ҳам бўлади.

Жанубий кореялик дипломатларнинг асосий вазифаси КХДР ва АҚШ раҳбарлари учрашуви доирасида ядро муаммоси муҳокамаларини кузатиб боришдир. Улар, шунингдек, Шимолий Корея ва Америка вакиллари ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлашни режалаштирган.

Делегация таркиби вазиятга қараб янада кенгайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс журналистлар учун ўтказилган брифингда АҚШ ва КХДР раҳбарлари ўртасидаги тарихий саммит 12 июнда Сингапурда соат 9 да бошланишини расман тасдиқлаганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?