Жанни Инфантино: Футбол бўйича Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида 48 та терма жамоа қатнашади

20:01 02 Ноябрь 2018 Спорт
1055 0

ФИФА президенти Жанни Инфантино Куала-Лумпурда Осиё футбол конфедерацияси (AFC) Конгресси делегатлари олдида чиқиш қилар, 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоалар сони режалаштирилганидек 32 та эмас, балки бирданига 48 та бўлиши мумкинлигини истисно этмаган.

“Биз 2026 йилдан жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 48 тагача кенгайтиришга қарор қилиб бўлдик, - деди у. — Бу 2022 йилдаёқ рўй бериши мумкинми? Мумкин. Нима учун йўқ? Сизда(Осиё терма жамоалари-таҳр.) катта имконият пайдо бўлади. Ўйлашимча, ушбу ғояни амалга оширса бўлади. Биз қатарлик, шунингдек, минтақадаги дўстларимиз билан ҳам буни муҳокама этяпмиз. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади. Жуда бўлмаганда, шунга ҳаракат қилиб кўриш керак”.

“Коммерсант” газетасининг ёзишича, ​ФИФА президентининг баёноти AFC Конгресси делегатлари томонидан катта олқишлар билан кутиб олинди. Айниқса, унинг Осиёга жаҳон чемпионатига бериладиган йўлланмалар сонини ҳозирги 4,5 та ўриндан 8,5 тагача кўпайтириш ҳақидаги сўзлари барчани хурсанд қилган.

“ЖЧ-2022” ташкилий қўмитаси раҳбари Ҳассан ал-Тавадий ҳам жаҳон чемпионатини кенгайтириш варианти кўриб чиқилишини тасдиқлади. Унинг маълум қилишича, Қатар бу борадаги имкониятларини ўрганиб чиқади ва келгуси йил ёз ойида бошланадиган мундиаль учун саралаш баҳслари арафасида шу бўйича ўз қарорини эълон қилади.

“Қарор келгуси йилнинг биринчи чораги якунига қадар қабул қилиниши, мумкин”, - дейди Тавадий.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019