Жангарилар юзлаб ўқотар қуроллар ва 26 та танкни ҳукуматга топширди

14:26 16 Июль 2018 Дунё
373 0
Фото: ria.ru

Сурияда ярашув жараёни доирасида Деръа музофотидаги жангарилар юзлаб ўқотар қуроллар ва 26 та танкни ҳукумат қўшинлари топширди.

Бу ҳақда Суриядаги қарама қарши томонларни яраштириш бўйича маркази вакили маълумотига таяниб ТАСС хабар берди. Унга кўра, Бусра, Анхул, Деръа, Тафас ва Насиб аҳоли яшаш пунктларида қарийб 300 та автомат ва пулемёт, 30дан ортиқ миномёт, танкка қарши ракета ва гранатомётлар, 21 та Т-21 ва бешта Т-72 танки топширилган.

Айни пайтда бу борадаги, энг аввало, оғир техникаларни қайтариб олиш бўйича жараёнлар давом эттириляпти. Марказ вакилининг айтишича, жангариларнинг кўплаб дала қўмондонлари бундан кейин қуролли кураш олиб бориш фойдасиз эканлигини тушуниб, одамлар ҳаётини, шаҳарларни вайрон бўлишдан сақлаб қолиш бўйича тўғри қарор қабул қилмоқда.

Олинган қурол-яроғ ва техника воситалари муҳандислар томонидан тегишли параметр ҳамда талабларга жавоб беради деб топилса, ҳукумат қўшинлари тасарруфига берилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар