Жамшид Қўчқоров: “Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмаяпти”

16:04 22 Февраль 2020 Иқтисодиёт
164 0

Архив сурат

Молия вазири Жамшид Қўчқоров интернетда пенсия ёши оширилиши эҳтимоли ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров “Twitter”даги саҳифасида пенсия ёшини ошириш режалаштирилмаётгани ҳақида хабар берди.

“Сўнгги пайтларда интернетда ва бошқа манбаларда Ўзбекистонда пенсия ёши оширилиши эҳтимоли ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Mен уларнинг бир нечтасини шахсан ўқидим.

Ўйлашимча, ушбу масалага ойдинлик киритишнинг айни пайти: ҳозирги даврда пенсия ёшини ошириш кўзда тутилмаган”, — деб ёзди бош вазир ўринбосари, молия вазири.

Шунингдек, Жамшид Қўчқоровнинг билдиришича, ушбу мавзуда Mолия вазирлиги томонидан батафсил маълумот берилади.

Бундан олдин, Пенсия жамғармаси пенсия ислоҳоти концепцияси лойиҳасида пенсия ёшини ошириш кўзда тутилмагани ҳақида маълум қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019