Жамшид Қўчқоров Марказий ва шарқий Европа минтақаси бўйича 2019 йилнинг энг яхши молия вазири деб топилди

13:59 21 Октябр 2019 Иқтисодиёт
300 0

Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси хабарига кўра, куни кеча Вашингтондаги Миллий матбуот марказида Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки томонидан ташкил этилган йиллик анжуманда Жамшид Қўчқоров нуфузли “Global Markets” нашри версияси бўйича “Марказий ва шарқий Европа минтақасида 2019 йил молия вазири“ деб топилди. Форумда ушбу мукофот тантанали тарзда топширилди.

Маълумот учун, “Global Markets” Жаҳон банки, Миллий валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки каби йирик молия муассасаларининг йиллик анжумани расмий нашри ҳисобланади.

Тадбирда 120дан зиёд чет эллик делегатлар иштирок этди. Туркия, Украина, Индонезия, Филиппин, Бразилия, Мексика, Чили, Миср, Тунис, Кения каби давлат вакилларига шу каби мукофотлар насиб этди.

“Собиқ иттифоқ республикаларида сақланиб қолган кўп йиллик чекловлардан сўнг, ислоҳотчи Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат валюта бозорини либераллаштириш, савдо муносабатларида чекловларни камайтириш ва мамлакатни халқаро облигация бозоридаги илк дебютини таъминлашни муносиб равишда амалдаги молия вазири Ж.Қўчқоровга ишониб топширди”, деб ёзади “Global Markets”.

Айни чоғда унда Қўчқоров ўз фаолиятида нафақат мамлакат иқтисодий либераллашувида, балки, жаҳон иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётгани эътироф этилган.Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси хабарига кўра, куни кеча Вашингтондаги Миллий матбуот марказида Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки томонидан ташкил этилган йиллик анжуманда Жамшид Қўчқоров нуфузли “Global Markets” нашри версияси бўйича “Марказий ва шарқий Европа минтақасида 2019 йил молия вазири“ деб топилди. Форумда ушбу мукофот тантанали тарзда топширилди.

Маълумот учун, “Global Markets” Жаҳон банки, Миллий валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки каби йирик молия муассасаларининг йиллик анжумани расмий нашри ҳисобланади.

Тадбирда 120дан зиёд чет эллик делегатлар иштирок этди. Туркия, Украина, Индонезия, Филиппин, Бразилия, Мексика, Чили, Миср, Тунис, Кения каби давлат вакилларига шу каби мукофотлар насиб этди.

“Собиқ иттифоқ республикаларида сақланиб қолган кўп йиллик чекловлардан сўнг, ислоҳотчи Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат валюта бозорини либераллаштириш, савдо муносабатларида чекловларни камайтириш ва мамлакатни халқаро облигация бозоридаги илк дебютини таъминлашни муносиб равишда амалдаги молия вазири Ж.Қўчқоровга ишониб топширди”, деб ёзади “Global Markets”.

Айни чоғда унда Қўчқоров ўз фаолиятида нафақат мамлакат иқтисодий либераллашувида, балки, жаҳон иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётгани эътироф этилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019