Жамоат жойларида электрон кутубхоналар ташкил этилмоқда

21:16 21 Ноябрь 2018 Жамият
444 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида​"ги қарорида жамоат жойларида QR-кодлар ёрдамида электрон китоблар тўғрисидаги маълумотларни махсус таблоларда жойлаштириш ва уларни мобиль қурилмаларга юклаб олиш ва ўқиш имкониятини яратиш бўйича топшириқлар берилган.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан Фарғона халқаро аэропорти кутиш залларида, “Ўзбекистон темир йўллари” Марғилон станцияси вокзалида, Фарғона шаҳридаги автобус бекатларида ўзбек замонавий ва мумтоз адабиёти, жаҳон адабиёти дурдоналаридан QR-кодли электрон китоблар махсус таблоларда жойлаштирилмоқда.

Шунингдек, ушбу китоблар доимий янгиланмоқда ва ҳозирда хорижий тилдаги адабиётлар билан бойитиш ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019