Жалолиддин Мангубердининг жасорати ёшларга ибрат

17:49 08 Январь 2019 Жамият
301 0

Архив фото

Жиззах вилоятидаги Гандумтош қишлоғида “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” шиори остида фестиваль ташкил этилди. 10 мингга яқин ёшлар қатнашган тадбир доирасида Жалолиддин Мангубердининг Чингизхонга қарши ўтказган жангларидан парчалар саҳналаштирилди.

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида уюштирилган фестивалда аждодларимизнинг мардонавор кураши мозийга саёҳат руҳида кўргазмали тарзда очиб берилди.

Замонавий ҳарбий техника, қурол-аслаҳалар намойиши, ҳарбий оркестр ва бадиий ҳаваскорлик гуруҳларининг концерт дастури, “Темурийлар издоши” мактаб тарбияланувчилари, ҳарбий хизматчилар, кинология ва кавалерия қўшинларининг кўргазмали чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.

Фестиваль давомида миллий спорт ўйинларидан бири — кўпкари ташкил этилди. Фаол қатнашган чавандозлар муносиб рағбатлантирилди.

Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019