Жалолиддин Мангубердининг жасорати мени ҳайратда қолдирди — Эмре Кивилжим

11:16 04 Октябр 2020 Маданият
998 0

Кеча Tashkent City Конгресс-холида шижоати билан дунёга танилган саркарда, Чингизхондек ёвга мардонавор қарши чиққан Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердига бағишланган «Мендирман Жалолиддин» сериалининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. 

Тарихий фильмда Жалолиддин Мангуберди образини талқин қилаётган актёр Эмре Кивилжим ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

— Жалолиддин Мангубердининг жасорати мени ҳайратда қолдирди. Ватани ва миллат ҳимоясида ўзини фидо қилган, тарихда муҳим шахс сифатида ном қозонган буюк саркарданинг шижоати унга бўлган меҳримни уйғотди.

Биз икки тильда сўзлашадиган битта миллатмиз, сериалда суратга тушиш чоғида ўзбек актёрлари билан бир оила бўлиб ишладик. Уларнинг театр йўналишидаги маҳорати кучли эканлигини кўрдик. Биз ўзаро тажриба алмашдик. Ҳар иккала давлат актёрларининг маҳоратидан ўрганса арзигулик жиҳатлар кўп.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?