Жалолиддин Мангуберди образини увол қилиб қўймаслигимиз керак - Озодбек Назарбеков

18:33 07 Сентябр 2020 Жамият
542 0

Айни дамда Маданият вазири Озодбек Назарбеков Истанбул шаҳрида ижодий сафарда бўлиб турибди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Маданият вазирлиги буюртмасига биноан турк кино ижодкорлари билан ҳамкорликда «Мендирман Жалолиддин» сериали суратга олинмоқда. Ушбу тарихий фильмга маҳоратли актёр ва актрисалар жалб этилган. Мазкур фильм жараёнларининг бориши ва ташкилий масалалар юзасидан суҳбатлашиш мақсадида О.Назарбеков Туркия сафарининг илк куниёқ «Бўздағ фильм» раҳбари, Меҳмед Бўздағ билан учрашди.

Мулоқот чоғида айниқса ўзбек халқи ушбу фильмни интиқлик билан кутаётганини ва бу сериалдан ўзбек халқининг ҳам умиди катта эканлигини таъкидларкан:

«Асосийси ушбу фильмни туркий халқлари тарихидан сўзловчи, унинг маданияти, инсонийлиги каби фазилатларини намоён эта олувчи дурдона асар сифатида нафақат туркий миллатлар, балки, бутун дунё халқларига туҳфа эта олишимиз зарур. Жалолиддин Мангуберди образи жуда нозик ва биз уни увол қилиб қўймаслигимиз керак», деди Назарбеков

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?