Жалгасбай Бердимуратов ҳам Токио Олимпиадаси иштирокчисига айланди

22:02 17 Сентябр 2019 Спорт
296 0

Қозоғистон пойтахтида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни вакилларимиз учун омадли кечмоқда. Бир неча дақиқа аввал -77 килограммда классик курашчимиз Жалгасбай Бердимуратов ҳам Токио Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Вакилимиз бугунги беллашувларни украиналик Володомир Яковлиев устидан қозонилган ғалаба билан бошлади. Бронза медали учун курашиш имконини берувчи босқичда эса литвалик Паулиус Галкинас ҳам мағлуб этилди.

Бу ғалаба Бердимуратовни Токио Олимпиадаси иштирокчилари қаторига киритди. Спорчтимиз кечки дастурда мусобақа мезбонларидан бири Асхат Дилмуҳаммедовга қарши бронза медали учун гиламга чиқади.

 

Шу тариқа ҳамюртларимизнинг Токио Олимпиадасига қўлга киритган йўлланмалари сони еттитага етди. Бироз аввал Элмурат Тасмурадов ҳам -60 килограмм вазн тоифасида лицензия соҳибига айланган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019