Жаҳонгир Ортиқхўжаев ярим тунда дарахтларни ноқонуний кесаётганларни шахсан ўзи тутиб олди (видео)

15:22 26 Июнь 2019 Жамият
635 0

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 25 июндан 26 июнга ўтар кечасидаги кузатув давомида Алишер Навоий шоҳ кўчасидаги “Туркистон” санъат саройининг олд томонида дарахтлар кесилаётганига гувоҳ бўлди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Ҳоким ушбу ноқонуний ҳаракат бўйича изоҳ сўраганида, улар диаметри 70—80 сантиметр бўлган 20 та дарахтни кесиш учун “Ягона дарча” давлат хизматлари марказидан 61 минг сўм эвазига рухсат олганини маълум қилган.

Воқеа жойига тезлик билан Юнусобод туман ҳокимлиги, Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, ИИББ ва прокуратура мутасаддилари чақирилган.

Хабарда айтилишича, айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушбу ноқонуний ҳаракатга алоқадор гуруҳ қўлга олинган. Прокуратура назоратида соғлом дарахтларни кесиш бўйича аниқланган ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019