Жаҳонгир Ортиқхўжаев Украина элчиси билан учрашди

11:19 09 Сентябр 2020 Жамият
155 0

Яқинда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Украинанинг мамлакатимиздаги элчиси Николай Дорошенко билан учрашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Киев Тошкент шаҳрининг коммунал хўжаликни бошқариш, маданий меросни асраш ва ривожлантириш, ободонлаштириш йўналишидаги тажрибасини ўрганиш ниятида.

Шу билан бирга Украина томони Ўзбекистон пойтахти ва йирик шаҳарларида салқин ичимликлар ишлаб чиқариш, қандолат маҳсулотларини тайёрлаш корхоналарини қуриш ва ишга тушириш таклифини билдирмоқда.

Ўзаро ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, «Ақлли шаҳар» йўналишида бирга ишлаш режаси ҳам кўриб чиқилмоқда.

Тошкент — Киев йўналишида авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда барча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, ривожлантириш икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?