Жаҳонгир Ортиқхўжаев Россия банки раиси билан учрашди

10:17 18 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
264 0

Кеча Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Внешэкономбанк” раиси Игор Шувалов билан учрашди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этиш жоизки, Россия “Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки” давлат корпорацияси раиси Игор Шувалов бошчилигидаги делегация Россия Федерециясининг йирик банклари, саноат корхоналари ва хизмат кўрсатиш компаниялари раҳбарларидан ташкил топган.

Ташрифнинг мақсади —икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан иборат.

Учрашув давомида икки томон вакиллари ҳамкорликда амалга ошириш мумкин бўлган истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқиб, муҳокама этдилар.

Тошкент шаҳар ҳокими россияликларни пойтахтимиздаги янгиланишлар ва ўзгаришлар билан таништириб, охирги 2 йилда қурилишлар кўлами 32 фоизга ўсгани, ялпи ички маҳсулот эса 14 фоизга ортганлигини маълум қилди. Инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларга эътибор қаратиб, бунда Тошкентнинг тараққиёти ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитларни яратиш масаласи устувор эканлигини билдирди.

Хусусан, Россия томонига “Дарё бўйи бизнес сити”, Логистика маркази, пойтахтимизнинг янги — Янги ҳаёт тумани учун ажратилган ҳудудда инфратузилмани яратиш ва ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар тақдим этилди.

Лойиҳаларнинг барчаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди ва улар булар бўйича мулоқотлар давом этишини билдиришди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?