Жаҳонгир Ортиқхўжаев Нагоя шаҳри мэри билан учрашди

11:10 17 Декабрь 2019 Сиёсат
277 0

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Японияга ташрифи доирасида Тошкент шаҳрининг ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Нагоя шаҳрида шаҳар мэри Такаши Кавамура билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда жаноб Т. Кавамура Ўзбекистондаги самимий ва дўстона қабул учун миннатдорлик билдирди ва Тошкент билан турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни олиб боришдан мамнунлигини айтиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ташриф давомида икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Хусусан, Тошкент ва Нагоя ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид шартнома имзоланиши режалаштирилган.

Шунингдек, икки шаҳар ўртасидаги муносабатларнинг кейинги босқичида шаҳар қурилиши, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, туризм, илмий-техника ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги кенг кўламли лойиҳаларни биргаликда амалга оширилиши ҳам кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?