Жаҳон спорти афсонаси Елена Исинбаева Ўзбекистонда меҳмони бўлади

15:47 26 Февраль 2019 Спорт
337 0

Ўзбек спорти тарихида илк маротаба халқаро аёллар кунига бағишланган катта спорт байрами – “Нафосат-2019” аёллар спартакиадаси бўлиб ўтади. Мусобақа Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида, аёллар орасида спорт ва жисмоний тарбияни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Айни пайтда Республикамиз бўйлаб мусобақанинг саралаш баҳслари давом этмоқда. Беллашувлар спортнинг гандбол, волейбол, баскетбол, бадминтон, стол тенниси ва велоспорт турлари бўйича ўтказилади. Режага кўра, 1-2 март кунлари пойтахтимизда финал баҳслари бўлиб ўтади. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишади. “Нафосат-2019” спартакиадасининг тақдирлаш ва тантанали ёпилиш маросими эса 3 март куни “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Тантанали ёпилиш маросими юқори савияда ташкил қилиниши кутилмоқда. Тадбирга енгил атлетиканинг лангарчўп билан сакраш йўналишида икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони (2004, 2008), уч карра жаҳон чемпиони, ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионатининг тўрт карра ғолибаси, Европа чемпиони, 28 маротаба жаҳон рекордини ўрнатган афсонавий Елена Исинбаева ташриф буюради. Шу куни мухлислар ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари иштирокидаги концерт дастурига ҳам гувоҳ бўлишлари мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019