Жаҳон чемпионлари ринг сирларини ошкор этишди

11:39 22 Май 2019 Спорт
324 0

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган “5 муҳим ташаббус” дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси, Ўзбекистон бокс федерацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ҳамкорликда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус юзасидан Учтепа туманида жойлашган Халқ таьлими вазирлиги тасарруфидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган Давлат умумтаьлим мактабида спорт акцияси ўтказилди.

Тадбирнинг биринчи қисмида мактабнинг 300 нафар ўқувчиси иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” ЖТСЖК ҳарбий хизматчилари Музаффар Юсупов ва Баҳодир Жалоловлар, Ўзбекистон бокс федерацияси спортчилари Шаҳрам Ғиясов ва Муроджон Ахмадалиевлар билан брифинг ташкил қилинди. Брифингда ўқувчилар бугунги кунда боксда профессионал фаолиятини олиб бораётган чарм қўлқоп усталарининг муваффақиятга эришиш сирлари, спортчининг кун тартиби – тайм менежментга амал қилиши, кунлик машқлари, ринг психологияси, катта спортда адолатсизлик ва мағлубият, инсон иродаси ҳамда тактик ҳаракатларда ақлнинг кучи, 2016 йил Олимпиада, Жаҳон чемпионатидаги учрашувлар ва Ўзбек тайгерс фаолияти ҳақидаги ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Шу билан бирга брифинг якунида Институт раҳбарияти спортчиларни ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга кенг жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонда спортни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун ташаккурномалар билан тақдирланиб, енгил атлетика спорт тури бўйича мактаб мусобақасида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларга чемпионларимиз томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида эса, мактабда “Қўл жанги”, “Кик бокс”, “Карате”, “Тэквандо”, “Кураш” спорт тўгаракларига борадиган ўқувчиларга “Бокс” ва “Дзюдо” секцияларида маҳорат дарсларида боксчиларимиз олиб борилди. Бундан эса мақсад спортнинг олимпия турларини тарғиб қилишдан иборат.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019