Жаҳон чемпионига янги хонадон совға қилинди

16:34 04 Октябр 2019 Спорт
150 0

Жорий йилнинг 6-22 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида дунёнинг 80 га яқин мамлакатлари ўртасида бокс бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида миллий терма жамоамиз биринчи ўринни қўлга киритгани муҳим воқеа бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси сафидан Фарғона вилоятининг Қува туманида таваллуд топган Миразизбек Мирзахалиловнинг ҳам жой олгани бугун барча фарғоналикларни беҳад қувонтирди. Чемпионатнинг 57 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Миразизбек Мирзахалилов финал учрашувида уч карра жаҳон чемпиони ва Олимпиада ўйинлари совриндори кубалик рақибини мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланди. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 27 сентябрдаги фармони билан Миразизбек Мирзахалилов ҳам “Ўзбекистон ифтихори” унвони билан тақдирланди.

Жаҳон чемпионига Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан Фарғона шаҳар марказидаги янги бунёд этилган кўп қаватли уйдан барча шароитларга эга хонадоннинг калити топширилди.

Элёрбек Эҳсонов
("Халқ сўзи")


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019