Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов Сурхондар вилояти ҳокими томонидан 200 миллион сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилди

13:51 03 Октябр 2019 Спорт
462 0

Термиздаги Ёшлар марказида шу йилнинг 9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг “Энг яхши спортчиси” деб топилган Баҳодир Жалолов Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов томонидан 200 миллион сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Хабарингиз бор, йигирманчи марта ўтказилган бокс мусобақасида дунёнинг 78 мамлакатидан 400га яқин боксчи иштирок этди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Мазкур жаҳон чемпионатида +91 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Осиё чемпиони ва жаҳон чемпионати совриндори Баҳодир Жалолов рақиби Куаниш Кўнкабаевни мағлуб этиб, Ўзбекистон делегациясига учинчи олтин медални олиб келди.

Вилоятдаги таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида Сурхоннинг алп ўғлони, бокс бўйича жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов билан турли учрашувлар уюштирилмоқда.

Илҳом Раҳматов("Халқ сўзи")


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019