Жаҳон чемпионатининг 3-ўрин учун ўйини осиёлик ҳакамга ишониб топширилди

11:05 13 Июль 2018 Спорт
1522 0
Фото: Getty Images

Эронлик Алиризо Фағоний бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси футбол бўйича жаҳон чемпионатининг Бельгия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги 3-ўрин учун учрашувни бошқариб боради. Бу ҳақда ФИФА расмий твиттерида маълумот берилган.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 14 июль куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади. Ўйин 19:00да бошланади.

Қайд қилинишича, Фағонийга қанотларда ватандошлари Ризо Суҳандон ва Муҳаммадризо Мансурий ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам — сенегаллик Маланг Дидхиу.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?