Жаҳон чемпионатида учта олтин медаль. Бунақаси Ўзбекистон тарихида биринчи марта!

13:59 09 Июль 2018 Спорт
1084 0
Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўсмирлар ўртасида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик истеъдод эгалари учта олтин ва иккита кумуш медалини қўлга киритишди.

Жумладан, жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз Аброр Отабоев, Лазизхон Ўзбеков (юнон-рум кураши), Жамшид Маруфов (эркин кураш бўйича) олтин медалларни қўлга киритди. Ёш полвонларимиздан Шаҳбоз Комилов ва Амир Султонов бронза медалига сазовор бўлган.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, шу пайтгача мазкур спорт тури бўйича ўзбекистонлик атлетлар жаҳон чемпионатларида бундай юқори натижага эришмаган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019