Жаҳон чемпионатида сенсацион натижаларни қайд этган оғир атлетикачиларимиз муносиб кутиб олинди

13:51 18 Март 2019 Спорт
255 0

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 8-15 март кунлари АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар бир қатор тарихий натижаларни қайд этишди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси жами 16 та медаль (8 та олтин, 6 та кумуш, ва 2 та бронза) жамғаришга муваффақ бўлди.

Бугун, 18 март куни ушбу мусобақада иштирок этган спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. АҚШдан ёруғ юз билан қайтган вакилларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди. Тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида Нигора Абдуллаева ҳамда Кумушхон Файзуллаева учтадан олтин медални қўлга киритган бўлса, Турсуной Жабборова битта олтин ва иккита кумуш медаль билан мукофотланди.

Ўз вазн тоифасида иккита жаҳон рекордини ўрнатган ўзбекистонлик Кумушхон Файзуллаева турнирнинг энг яхши атлети деб топилган бўлса, жами 7 та олтин ва 2 та кумуш медалга сазовор бўлган ўзбек қизлари умумжамоа ҳисобида 100 га яқин мамлакат вакиллари орасида энг натижани қайд этишди.

Ушбу баҳслар ўзбек йигитлари ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Асадбек Наримонов 1 та олтин ва 2 та кумуш медалини қўлга киритган бўлса, Асадбек Нариманов иккита кумуш ҳамда Мирҳосил Мирзабаев 2 та бронза медалига сазовор бўлишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019