Жаҳон чемпионатида дастлабки қизил карточка кўрсатилди

17:13 19 Июнь 2018 Спорт
304 0

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг олтинчи кунига келиб мусобақадаги илк қизил карточка кўрсатилди.

Н гуруҳидан ўрин олган 1-турнинг Колумбия ва Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 4-дақиқасида Колумбия терма жамоаси ҳимоячиси Карлос Санчес дарвоза томон бораётган тўпни қўли ёрдамида қайтариб қолгани учун бош ҳакам Дамир Скомина томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Ўша вазиятда белгиланган пенальтини Синдзи Кагава аниқ амалга ошириб ҳисобни очди — 0:1. Учрашувнинг биринчи бўлими давом этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар