Жаҳон бозорида олтин нархи кескин ошадими?

12:17 30 Сентябр 2019 Жамият
1755 0

Жаҳон бозорида олтин нархи кескин ошади. Бунга сабаб у охирги 100 йилда илк бор эркин сузишга қўйиб юборилди. Эксперт Максим Рубченко шу ҳақида фикр билдирган, деб хабар берди РИА Новости.

Гап шундаки, шу вақтга қадар Англия бошчилигидаги Европанинг бешта йирик банки вакиллари ўзаро келишилган ҳолда дунё бозорида олтин сотиш ҳажми ва нархини белгилар эди. Мазкур ташкилот Лондон олтин фиксинги(The London Gold Market Fixing Limited (LGMFL) деб юритилади.

1919 йилнинг 12 сентябрида ташкил қилинган ушбу клубга Англия банки раҳбарияти, яъни Ротшильдлар оиласи бошчилик қиларди. Айни чоғда клубга Barclays, HSBC, Deustsche Bank, Scotiabank ва Societe Generale банклари мутасаддилари ҳам LGMFL 'га аъзодир.

Рубенко ўтган 100 йил давомида ушбу “олтин клуби” бир неча бор ўз манфаати йўли олтин нархини ошириш ва камайтириш билан шуғулланиб келганини қайд этар экан, шлардан энг кўзга кўринарли бир неча ҳолатни келтириб ўтади:

1971 йилдан АҚШ долларни олтин билан таъминлашдан воз кечганидан сўнг, тилланинг нархи 35 баробар ўсди: 1 трой унцияси  35 доллардан (1971 йилда) 850 долларгача (1980 йилда) кўтарилиб кетди.

Бироқ ўша пайтларда собиқ иттифоқ даромадларини камайтириш керак бўлганда, унинг асосий экспорт товарларидан бири бўлган олтиннинг нархи, ҳеч қандай сабабсиз 1 йил ичида (1982) унциясига 300 долларгача тушиб кетган".

Манбага кўра, 2014 ва 2015 йилларга келиб “Лондон олтин клуби”нинг ҳаракатларида тобора кўпроқ шубҳа пайдо бўлиб, Германия ва Канадада бир неча сармоядор ҳамда банклар “Олтин клуби” фаолиятини текшириш учун уларни судга беради. Даъвогарлар “Олтин клуби”ни олтин нархини кўтариш, тушириш, барқарорлаштириш ёки бошқа ўзгаришларни сунъий равишда амалга оширишда айблайдилар.

1999 йилда Европада янги киритилаётган валюта – еврони қўллаб-қувватлаш мақсадида, Англия банки билан олтин савдосини чеклаш ҳақида шартнома имзолашади. Ушбу шартнома ҳар беш йилда узайтириб келинаётган эди. Хусусан 2004, 2009 ва 2014 йилларда. Лекин бу йил Европа марказий банки шартномани узайтиришдан бош тортди.

“Ўтган давр мобайнида вазият жиддий ўзгарди – евронинг ликвидлиги ошди, сармоядорлар ҳам кўпайди ва шу билан бирга доллар нархи ҳам беш баравар ошди, 260 доллардан – 1420 долларгача”, - деб вазиятга изоҳ берди Европа банки.

Дунёнинг олтин бозори илк бор мутлақ эркин сузишга чиқди, энди доллар нархи кескин ошади. Яқин вақт ичида биржа нархи 2000 доллардан ошиши мумкин, деб ҳисоблайди Citibank ва бошқа йирик молия ташкилотлари эксперти.

Уолл-стритлик таҳлилчи,Gluskin Sheff and Associates  инвестиция компанияси бош иқтисодчиси Дэвид Розенберг эса “Мен олтинни 3000 доллардан кўрсам ҳам ҳайрон бўлмайман”, - деган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?