Жаҳон банки Роғун ГЭСи лойиҳасини молиялаштирмаслиги мумкин

10:17 29 Июль 2019 Иқтисодиёт
380 0

Халқаро молия ташкилотлари, хусусан, Жаҳон банки Роғун ГЭСини қуриш бўйича лойиҳани молиялаштирмаслиги мумкин. Бу ҳақда Тожикистон Миллий банки маълум қилди.

Ушбу молия муассасаси бундан олдин қатор халқаро молия ташкилотларини мазкур лойиҳани молиялаштиришда иштирок этишга чақирганди.

МБ раиси ўринбосари Жамолиддин Нуралиев буни халқаро молиявий ташкилотлар кўпинча лойиҳаларни “нол”дан молиялаштириши, Роғун ГЭСи эса деярли ўзининг якуний босқичида тургани билан изоҳлади.

Айни пайтда Тожикистон Роғун ГЭСини қуриш учун асосан ўз маблағларини ишлатяпти. Қўшни давлат молия вазирлиги маълумотига қараганда, бунинг учун 2019 йилда мамлакат бюджетидан 222 миллион АҚШ доллари атрофида пул ажратилган.

Ҳозирги пайтда гидроэлектр станциясида 6 та агрегатдан 2 таси ўрнатилган. Улар сув тўлдирилганидан сўнг ишга тушади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019