Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратди

04:08 01 Май 2020 Иқтисодиёт
7253 0

Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратишни маъқуллади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
 

“Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган самарали иқтисодий-ижтимоий сиёсатни эътироф этиш ва қўллаб-қувватлаш сифатида бугун Жаҳон банкининг директорлар кенгаши Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратишни маъқуллади“ — деб ёзди у.
Вазирнинг таъкидлашича, ушбу маблағлар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашга, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади .

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?