Жаҳон банки Когон шаҳрига 37 млн доллар миқдорида қарз маблағи ажратмоқда

15:18 11 Сентябр 2019 Иқтисодиёт
208 0

Когон шаҳрига қайтариш муддати 30 йил шарти билан 37 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз маблағи ажратиладиган бўлди. Бу маблағ Жаҳон банкининг “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан берилади.

Сармоя ҳудудда ичимлик суви таъминоти ва оқава сув тизими ишини замон талабларига мослаштириш,Когон – Бухоро йўналишида сайёҳлар учун хизмат кўрсатадиган автобуслар қатновини йўлга қўйиш, ободонлаштириш юмушлари учун махсус автоуловлар харид қилиш каби мақсадлар учун сарфланади.Эътиборлиси, шу дастур доирасида Когон шаҳридаги ўндан зиёд маданий мерос объекти реконструкция қилинади.Улар орасида Абдулаҳадхон тарихий иншооти ҳам бор.

Яқинда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси катта мутахассиси Розанна Нитти Бухоро вилояти ҳокими Ў. Барноев билан учрашиб, шу борадаги ҳамкорликка оид масалалар юзасидан фикрлашди.

Таъкидлаш жоизки, биз юқорида номини тилга олган йирик лойиҳага тажриба – синов ҳудуди сифатида Тошкент вилоятининг Янгийўл ҳамда Наманган вилоятининг Чортоқ туманлари ҳам танлаб олинган.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019