Заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди

17:37 08 Август 2019 Жамият
166 0

Иллюстратив фото

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постининг “Оқолтин” ўтказиш пункти орқали Қозоғистондан мамлакатимизга пиёда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароси А.С. билан оғзаки савол-жавоб қилинганда, унинг хатти-харакатларидан божхона ходимларида шубҳа уйғонди. Натижада унинг қўл сумкаси текширилганда, унинг таг қисмидаги астари остига яшириб қўйилган оғирлиги 395,96 грамм бўлган тахминан нархи 11 868 000 сўмлик заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, айни шу чегара божхона пости орқали Қозоғистондан юртимиз томон пиёда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароси Д.Е. кийиб олган ички кийимига яшириб олган оғирлиги 83,50 грамм бўлган тахминий қиймати 20 875 000 сўмлик аёллар заргарлик буюмлари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019