Зарбдорда туғилган уч эгизакка Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари қўйилди

13:55 04 Июнь 2019 Жамият
952 0

Зарбдор тумани “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи Абдусамат Асқаров оиласида бир йўла уч ўғил чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Уч эгизак чақалоққа ота-она яхши ниятлар билан Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмларини қўйишди.

“Чақалоқлар соғлом ва тетик. Вазн ва бўй меъёрда ўсмоқда. Чақалоқлар ҳам, уларнинг онаси ҳам доимий тиббий назоратда”, дейди ҳамшира Қундуз Азимова.

Шунингдек, жорий йилда Шароф Рашидов ҳамда Зомин туманларида ҳам уч эгизаклар дунёга келишганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?