Зарафшонлик ёшларга япон мутахассислари дарс ўтишади

17:13 02 Сентябр 2020 Жамият
410 0

2019 йилнинг ноябрь ойида Япониянинг “Beeanz Inc.” компанияси ҳамда Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ўртасида IT соҳасида салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Унга кўра шаҳарда “Zarafshan-Uchiyama System” МЧЖ хорижий корхонаси таъсисчилигида «Ахборот технологияси академияси» ташкил этилди.

Бугун мазкур таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Ғайрат Фозилов (онлайн), Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов, “Beeanz Inc.” компанияси директори Учияма Сутому ва япониялик мутахассислар (онлайн) иштирок этдилар.

Ушбу IT Академиясида 30 ёшгача бўлган ёшларни ўқитиш ҳамда ёш дастурчиларни тайёрлаш кўзда тутилган.

Шу кунга қадар 200 нафар ўқувчи академияга қабул қилинди. Яқин кунларда уларга дастурлаш бўйича япониялик мутахассислар томонидан дарслар ўтилиши йўлга қўйилади.

Темур ЭШБОЕВ,
(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?