Замонавий технология энергияни тўрт-беш баравар кам сарфлайди

00:08 11 Февраль 2020 Иқтисодиёт
341 0

“Халқ сўзи ONLINE”

“Халқ сўзи ONLINE”. Истам Иброҳимов/Бухоро.​ Бухоро туманидаги “Гала-Ривер” Ўзбекистон — Қозоғистон қўшма корхонаси “Dela Topla”(Италия) компаниясининг замонавий технологик ускуналари билан жиҳозланди. Модернизация ишлари учун 1 миллион 100 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланди.

— Бу технологиянинг турдошларига қараганда бир қатор афзалликлари бор, — дейди узумни қайта ишлашга ихтисослашган мазкур корхона бош технологи Ўткир Раҳматов. — Автоматик тарзда ишлайди. Электр энергиясини тўрт-беш баравар кам сарфлайди. Зангламайдиган металдан тайёрлангани ҳам унинг устун жиҳати саналади. Иш унуми юқори.Ушбу асбоб–ускуналар бир кунда 250-300 тоннагача узумни қайта ишлаш қувватига эга.

Айтиш жоизки, модернизация тадбирлари корхонанинг экспорт салоҳиятини оширмоқда. “Гала-Ривер” 2019 йилда 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги узум шиннисини хорижлик буюртмачиларга етказиб берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?