Замонавий корхонанинг кенг имкониятлари

11:38 01 Май 2018 Сиёсат
986 0
Фото: uzdaily.uz

Андижон туманида йилига 10 миллион дона флакон инсулин дори воситаси ишлаб чиқариш қувватига эга “Zamin Bio Health” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлади.

Президентимиз ўтган йили вилоятга ташрифи чоғида ушбу лойиҳа тақдимоти билан танишиб, бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш хусусида тавсия ҳамда кўрсатмалар берган эди. Орадан кўп ўтмай, корхонанинг замонавий биноси қад ростлади. Энг илғор технологиялар олиб келиниб, ишлаб чиқаришга татбиқ этилди. Бунинг учун 14 миллиард сўмлик банк кредитидан унумли фойдаланилди.

Ушбу корхона қандли диабет билан касалланган беморлар учун инсулин дори воситаларини тайёрлашга ихтисослаштирилган. Маҳсулотнинг 20 фоизи мамлакатимиз эҳтиёжини қондирса, қолган 80 фоизини экспорт қилиш кўзда тутилган.

Айтиш жоизки, вилоятда фармацевтика саноатини ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи дори воситалари ҳамда бир марталик тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида махсус дастур ишлаб чиқилган. Унга кўра, умумий қиймати 24,2 млн. АҚШ долларига тенг 23 та инвестициявий лойиҳа амалга оширилиши -режалаштирилган.

Жорий йилнинг ўзида вилоятда 15,1 млн. АҚШ долларилик 5 та фармацевтика корхонаси ишга туширилиши ва мавжуд қувватларни модернизация ҳамда реконструкция қилиш ҳисобига инфузион эритмалар, антибиотиклар, ампула, таблетка, капсула шаклидаги дори воситаларининг четдан олиб келинишига ҳожат қолмайди. Аксинча экспорт ҳажми оширилади. Шунингдек, бир марталик шприцлар, системалар, шиша идишлар ҳамда доривор ўсимликлар таркибидан экстракция усули билан актив доривор субстанциялар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.

Корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов сўзга чиқди.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019