Замонамизнинг энг яхши боксчилари рейтинги эълон қилинди

20:19 16 Июнь 2020 Спорт
514 0

Архив сурат

“The Ring” журнали давримизнинг энг яхши оғир вазн тоифасидаги боксчилари рейтингини эълон қилди.

Унда биринчи поғонани ҳозирга қадар бирорта ҳам жангда ютқазмаган британиялик 31 ёшли Тайсон Фьюри эгаллади. Рейтингда иккинчи ўринда унинг ҳамюрти Диллиан Уайт қайд этилди. Учинчи поғонадан эса америкалик боксчи Деонтей Уайлдер жой олди.

Рейтингда кучли ўнликка, шунингдек, кубалик Луи Ортис, америкалик Энди Руис, россиялик боксчи Александр Поветкин, Янги Зеландия вакили Жозеф Паркер, америкалик Майкл Хантер, колумбиялик Оскар Ривас ва болгариялик Кристиан Пулев киритилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?